avatar
Куч
451.00
Рейтинг
+179.83

Атаджанов Хажибой Сабурович

Мақолалар

Алишер Навоий мероси

Блог им. xadji

2013 йил  5 февраль куни Ўзбек тилшунослиги  кафедраси қошидаги «Ёш тилшунослар» ва ўзбек адабиёти кафедраси қошидаги «Ниҳол» тўгарагининг “Алишер Навоий мероси- маънавий кадриятлар” мавзусида ташкил этган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди

 

Бадиий кечани«Ёш тилшунослар» тўгараги раҳбари И. Давлатмуродов, «Ниҳол» тўгарагининг раҳбари Н.Алламбергенова, кафедра профессор-ўқитувчиларидан Ё.Мадиреймова, Г. Пашиева ва тўгарак аъзолари ташкил қилишди.

Кеча қўйидаги мавзуларни қамраб олишдилар “Алишер Навоий асарларида Қуръони Карим оятлари ва ҳадисларнинг қўлланилиши”-И. Давлатмуродов.

Н. Алламбергенова « Алишер Навоий асарларида илму маърифат талқини»  маърузасин билан, “Бир газал шарҳи”- 4-курс талабаси Сотликова Муҳайё,  

Талабалар ўртасида Мушоира, тугарак аъзолари томонидан тайёрланган бадиий қисм ва баҳс-мунозараларни ташкил қилишди.

Ғазал  шарқ  шеъриятини  дунёга  танитган  шеърий асар   жанрларидан биридир. Бу жанр ўзбек мумтоз  адабиётининг йирик шоирларининг ижодида асосий ўрин эгаллайди. ХХ асрга келиб ўзбек газалчилиги Алишер  Навоий номи билан боглиқ ҳолда камолот чўккисига кўтарилди. Шарк мумтоз адабиетида газалда маърифий-бадиий қуръон оятлари, хадислар ва хамд газаллар куллаш анъанасининг  бошланиши хам Мир Алишер Навоийнинг номи билан боглиқ. Унинг девонида ҳам ҳамд (Аллоҳга мақтов) наът(Муҳаммад пайгамбар мадҳи) билан бошланувчи газаллар биринчи ўринда жойлаштирилган.  

        Навоий ўз даврининг бошқа ижодкорлар девонидан жиддий фарқ қилувчи тўрт хусусиятини «Бадоеъ ул-бидоя» нинг дебочасида санаб  ўтади ва «ҳар ҳарф аввалги  газали Тенгри таоло  ҳамди билан мувашшаҳ ё расул алайхиссалом наъти билан муфаттах  (бошланган), е мавъиза била муззах.

            Шоирнинг  «Хазонйин ул-маоний» дан ўрин олган шеърий  девонларида  кўплаб  шеърлар ҳақнинг  қудрати, Қуръон  ояти,  ҳадиси   Шарф  келтириш  билан  бошланган.

                        Эй, Навоий, солик эрсанг, ҳақ вужудин бил вужуд,

                        Мосиволлоҳни-адам  валлоҳу аълам биссавоб.

            Навоий ижодида  Қуръон  ва  ҳадисларга  ишора  қилиш  деярли  ҳаммасида  кузатилади.   

                        Сунъилиги  балчигин айлаб хамир

                        Лутф ила  айлаб ани  ҳайъат назр.

            Байтда Қуръони Карим оятлари  Номил  сураси оятидан усталик билан  фойдаланган – дейди катта ўқитувчи Илхом Давлетмуратов.

Шундан сўнг «Ниҳол» адабий тўгарагининг раҳбари Н.Алламбергенова сўзга чиқиб, Алишер Навоий асарларида илм олишга бўлган муносабат, таълимга бўлган эътибор гояларининг илгари сурилиши, илми толибларни илм ўрганишга даъват қилиш борасидаги фиклари борасида маъруза қилди.

   Сўнгра 4 курс талабаси  Сотликова Муҳайё сўзга чиқиб,  АлишерНавоийнинг «Ўхшамас» ғазалини шарҳлаб берди. Ғазалда қўлланилган бадиий санъатлар, вазн ўлчовлари, Бадиий тасвир воситалари ҳақида гапирди. 

    Тадбир иштирокчилари маърузалар юзасидан ва Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Талабалар шоир қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан ўқидилар. Мушоира давомида буюк шоирнинг бошқа тилларга таржима қилинган асарларига ҳам эътибор қаратилди ва талабалар инглиз, рус, қозоқ ва қорақалпоқ тилларида газаллар ўқидилар.